Sevgi dunyosi - Armonlar
SEVGI DUNYOSI



Hammasi bo'lib ONLINE: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
 Armonlar
                             

                       Дунёнинг исми АРМОНДИР, !
Aрмонсиз одамнинг ўзи бўлмас экан. Армон тўла калб изтироб ўтида ковриларкан. Худди саргайган япроклар тўшалган кузак кўчаларига ўхшайди кўнглим. Эсингиздами, бундан уч йил аввал тасодифан кўзингиз столим устидаги бир варак когозга тушиб колганди. когоз бўш эмасди. Икки сатрдан сўнг уч нукта кўйиб кўйгандим. Мана ўша сатрларга
хамон уч нукта кўйиб кўйибман: Кўнглим хувиллаган кимсасиз кулба, ўргимчак ин курган деворларига… ўшанда юзимга хайрон тикилгандингиз.
—Нега бунака ёздинг?—сўрагандингиз кўзларингиз махзунлашиб.
Мен сўзсиз бошимни эккандим. Кейин галати синик овоз билан:
—Шеър ёзма, —дея илтижо охангида гапиргандингиз. ўша-ўша шеър
ёзмайман. Тўгрироги, ёзолмайман. канча харакат килмай кўнглимдан кечганлари шеър бўлиб тўкилмайди когозга. Нега -? Ахир мен шеър ёзмокчи эдим.
калбим шеър бўлиб, оппок сатрларга тўкилишини истагандим.
Сизга атаб ёзмокчи эдим. юрагим бот-бот огрийдиган бўлиб колган. Бу огриклар недан? Нега жисмим жим? Аммо калбим, рухим огрикли… Сабабини билолмай дилим вайрон . . .
(Машхур, эл таниган, бадавлат бир одамдан «Армонингиз борми?»
деб сўрайман . . . )

  
 
 
   «Бу дунё шунака дунё! Хар нарсанинг охири бор. Яхшиликнинг Хам
ёмонликнинг Хам…»
—Бир йил уша кизни кетидан эргашдим. У менга киё Хам бокмади. Хатто
бир огиз сузига зор килди. Неча бор учрашувга таклиф килган булсам шунча
бор рад жавобини олдим. Ёки кута-кута кузларим йулига нигорон булиб,
ортимга кайтдим. У мендан узини канча олиб кочмасин, мен билан
гаплашишни истамасин ундан узоклашиш урнига баттарок кайсарлигим тута
бошлади. Унинг кетидан колмадим. уз-узимга «Шу кизни кунглини оламан.
Юрагига кириб оламан ва Хеч качон мендан кечолмайдиган килиб куяман…»
дея аХд килдим. АХдим шунчалик каттик эдики, курашишдан чарчамадим. Касд
килдим. МуХаббат учун Хам касд килмок керакми, деб уйларсиз. Балки
мумкин эмасдир. Бирок менинг юрагимдан бир куч пайдо булганди. Хар гал
уша киздан «Мени тинч куйинг. Мен сизни севмайман. Барибир сиз
уйлагандай булмайди…» каби гапларни эшитганимда карорим катъийлашиб
бораверарди. «Йук», дердим кайсарлик билан. «Агар уйланиш керак
булса шу кизга уйланаман». НиХоят ниятимга эришдим. Кизнинг кунглига
борар манзилни топдим. Бу осон булмади. Аста-секин у Хам менга дил
боглади. Ва бир куни биз туй килдик. Бахтдан сармаст эдим. Бахтдан
сархуш эдим. Худди май тула кадаХни кулига олган майХурга ухшардим. У
меники булди. Бутун умр менга аталди. Шундан кейин узгардим. «У меники
ва мендан Хеч ким тортиб ололмайди!» Билмадим, бу ёввойи уй менга
каердан келганди. Бир пайтлар бир огиз сузига, бир карашига маХталу
интизор булганим уша гузал рафикам аталгандан кейин узгарди Хаммаси…
Унинг калбига озор бера бошладим. Шунда Хам у мени дерди. Мени деб
изтироб чекарди. Бир куни буюк бир муХаббатни, тоза бир калбни яксон
килдим. Унинг дил оХига кулок солмадим. Олдимдан окиб ётган сувни кадри
колмади. Тугрироги, окар сувнинг кадрига етмадим. Тусатдан у туХтади.
Тусатдан у мендан воз кечди. Мен кечади, кечиб кета олади, деб
уйламасдим. Аксинча «Хеч качон кечиб кетолмайди!» дердим уз-узимга.
Ёлгизман. У кетди. Эшикни каттик ёпди-ю, кетди. Кайтмас булиб кетди.
Мен кадрлай олмаган гул уз кадрига етадиганларни излаб кетди.
Яна унинг озорига, бир катра куз ёшига, кулгиси-ю, сузига зорман. Яна
зорлик кийнаяпти мени. Бирок энди у кайтмайди. Энди бутун умр мени зор
килади…
«МуХаббат йук жойдан пайдо булади ва Хамма нарса туфайли тугайди…» Бу
файласуф- фикр канчалик Хакикатга якин-а, -! Бир умр уша
кадрсизланган ёрнинг армони кийнайди, энди суХбатдошимни. ЭХтимол, у шу
окибатга муносибдир. Хеч нима бежиздан булмайди.
Бир вактлар машХур бир шоирнинг куйидаги сатрларини укигандим: «Эрталаб
ишга кетаётганингизда тасодифан кучадаги йулакнинг четида турган бир
парча когозга кузингиз тушади. Агар фаррош кундуз куни йулакни
супурмаса, уша бир парча когозни окшом пайти Хам куришингиз мумкин. Аммо
уша куни тонгда курган одамингизни бир умр кайта куролмаслигингиз… Мана
бу даХшат!»
Шоир Хаклигини исботлади.
уша куни эрта тонгда ишга отландим. Шундок йулакдан чикиб кетаётиб,
кушни подъездда яшайдиган кекса бир рус хотинга кузим тушди. Унинг
оппок калта сочлари тузгиган, эгнида халат бор эди. У мендан пул
суради.
—Мылая мая, дай мне деньги за буханку…—деди у сулгин кузларини менга
кадаб. Унинг афтига бир караб куйиб, утиб кетдим. Хатто ундан
жиркандим. Хаёлимдан «Ичмай ул. Пул берса ичишни биласан», дегандай уй
утди. ДарХакакат, у жуда куп ичарди. Азбаройи узини эплай олмай
колганидан куллари, вужуди дир-дир титраса Хам тинмай ичишини куймасди.
уша куни окшом пайти домимиз олдида бир канча одам турганини курдим.
«Тинчликмикан?» деган нохуш уй бор эди миямда. Афсуски, тинчлик эмас
экан. Мен эрталаб курган рус аёл ОМОНАТНИ топширган экан. Галати булиб
кетдим. «Тавба, эрталаб соппа-сог эди-ку», дердим узимга. Пул бермаганим
учун, ундан жирканганим учун узимдан хафа булиб кетдим. Кейин билсам,
аёлнинг бебош набираси бир кун аввал нафакасини бир тийин Хам
колдирмай олиб кетган экан. Шурлик эса уша куни оч колган экан.
Набираси бувисини пулларини барибир ичиб тамом килади, деб уйлаган
булса керак-да! Шунинг учун Хам…
- инсон узини кадрлай олиши керак эмасми?! Качонки, сен уз кадрингга
етсанг, ушанда узгалар Хам сени кадрлашади, деган гап бор.
 
 
 
Siz menga “Meni unut!” dedingiz. “hech qachon sizni eslamayman”, deya so’z bergandim sizga. Lekin va’damning ustidan chiqa olmadim. Sizni bir zumga bo’lsa-da, yodimdan chiqarolmadim. Sizni deya tunlar zor-zor yig’ladim. Hatto ko’zlarimda yosh qolmaguncha yig’lardim sizni deb. Mana, yig’lashni ham bas qildim. Endi o’zgalarga kulib qaraydigan bo’ldim. Biroq qalbim hamon yig’laydi. Qalbim shunchalar huvillab qolganki, unga na bir shirin so’z, na o’zganing bir iliq tafti davo bo’la oladi. Unga faqat birgina darmon bor. U ham bo’lsa siz rad etgan tuyg’ulardir. Ha, zor ko’nglimni rad etdingiz, hatto meni sevsangiz-da. Buni aytmasangiz ham bilardim. Bir og’iz so’z demasangizda, ko’zlaringizdan o’qigandim sevishingizni, mensiz yashay olmasligingizni. Shunday bo’lsa-da, meni ayadingiz. Nachora, mana, yashayapman sizsiz armonlarga bag’rimni berib. Siz-chi? Qanday yashayapsiz? Bilaman, meni unutmagansiz. Shunday bo’lsa-da, yonimga ham kelolmaysiz. Ahir, bu taqdirni o’zingiz tanladingiz-ku. Nima bo’lganda ham men sizni hech qachon unutmayman. To’g’ri, sizsiz yashashga qiynalyapman. Biroq sizni butunlay unutib yashash undanda qiyin. Hammasi uchun meni kechiring.
       
 
 
 
 
 
Shanba
10.12.2016
02:05
Yangiliklar taqvimi
«  Декабрь 2016  »
DuSeChPaJuShYa
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Sevgi she'rlari [5]
Bu kategoriyada dilga yaqin dilga manzur bo'lgan sevgi haqida she'rlar to'plangan
Dil izhorlari [0]
Dil izhorlari to'plami
Armonlar [0]
Ushbu kategoriyada siz sevgi dunyosi fuqarolarining armonlarini o'qishingiz mumkin
Sevgi maktublari [0]
Sevgi maktublari to'plami
Sevgi smslari [0]
Sevgi smslari Sevganingizga SMS yuboring
Love Story [0]
Sevgi hikoyalari
Форма входа
Приветствую Вас Mehmon!
Мини-чат
200
Bizning so'rov
Оцените мой сайт
Всего ответов: 250
Sevgi saltanati fuqarolari

Hammasi bo'lib ONLINE: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
54.197.66.254
[20.10.2007][Мои файлы]
Sevgi xatini yozish uchun uchun tayyor fonlar POWER POINTDA (2)
Bizning so'rov
Друзья сайта

Copyright MyCorp © 2016
Бесплатный хостинг uCoz