SEVGI DUNYOSI



Hammasi bo'lib ONLINE: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
 
Bosh sahifa » 2008 » Октябрь » 6 » СЕВГИ ДАСТУРИ
СЕВГИ ДАСТУРИ
12:18
Савол берувчи: Кечирасиз, СЕВГИ дастурини ишга тушириш учун нима қилиш кераклигини яхши билмайман. Бу борада ёрдам бера оласизми?

Мутахассис: Энг аввал ҚАЛБИМ файлини очишингиз лозим. Очдингизми?

Савол берувчи: Ҳа, лекин шу онда ЎТМИШДАГИ АЛАМЛАР.exe, ЎЙ-ФИКРЛАР.exe, ҲАСАД.exe ва ЖАҲЛ.exe номли дастурлар ишлаб турибди. Улар ишлаётганда СЕВГИни ишга тушира оламанми?

Мутахассис: Ҳа. СЕВГИ ишга тушган заҳоти системангиздаги ЎТМИШДАГИ АЛАМЛАР.exeни автоматик равишда ўчириб ташлайди. Бир оз вақт оператив хотирада қолиши мумкин, аммо бошқа дастурларга таъсир ўтказа олмайди. СЕВГИ аста-секин ИШОНЧCИЗЛИК.exe ни ўчириб, ЮКСАК ИШОНЧ.exe исмли модулни ишга туширади. Лекин ҲАСАД.exe ва ЖАҲЛ.exeни мутлақо тўхтатишингиз зарур. Бу дастурлар СЕВГИ дастурини ишга тушишига тўсқинлик қилади. Уларни тўхтата оласизми?

Савол берувчи: Бўлди, тўхтатдим. СЕВГИ автоматик равишда ишга тушиб кетди? Бу яхшими?

Мутахассис: Ҳа, аммо шуни ёдда тутинг, бу дастур чегараланган, яъни DEMO VERSION. Тўлиқ версияларини ишга тушириш учун ҚАЛБ файллари билан боғланмоғингиз зарур.

Савол берувчи: Эҳ... Мана ҳозирданоқ хато маълумотлар чиқармоқда. Нима қилишим лозим?

Мутахассис: Хатода нима дейилмоқда?

Савол берувчи: ХАТО. 412-ДАСТУР ИЧКИ ТИЗИМДА ИШЛАМАЯПТИ.

Мутахассис: Ташвишланманг. Бу вақтинчалик муаммо. СЕВГИ дастури бошқа ҚАЛБларда ишлаш учун тайёр эканини, аммо ҳозирча сизнинг ҚАЛБингизда ишламаётганини билдирмоқда. Бу дастурий терминлардан бири, содда қилиб айтганда, ўз тизимингизни СЕВИШ учун энг аввал бошқаларни СЕВА ОЛИШИНГИЗ кераклиги билдирилмоқда.

Савол берувчи: Нима қилишим керак?

Мутахассис: НАФСНИ БОШҚАРИШ исмли файл тагидаги ЎЗИНГНИ КЕЧИРМА.doc, МАҒРУРЛАНМА. doc, ҚАДРИНИ БИЛ.txt ва ЯХШИЛИК.doc файлларини белгилаб, ҚАЛБИМ папкасига копияланг. ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД.exeни ишлатиб барча файллардаги вирусларни тозалаб, умуман йўқ бўлганига ишонч ҳосил қилинг.

Савол бурувчи: Уддаладим. ҚАЛБим ростдан ҳам топ-тоза файллар билан тўлмоқда. Ҳозир мониторимда ТАБАССУМ.MPG ўйнамоқда ва ДЎСТЛИК.exe ва МАМНУНИЯТ.com ҚАЛБимнинг ичига кўчирилмоқда.

Мутахассис: Ундай бўлса СЕВГИ юкланибди ва ишламоқда. Ана энди кўп нарса қилишингиз мумкин бўлади. Фақат, гўшакни қўйишдан олдин яна бир нарсани айтиб қўймоқчи эдим.

Савол берувчи: Эшитаман, қулоғим сизда.

Мутахассис: СЕВГИ дастури бепул. У ва унинг барча модулларини танишларингизга «форвард» қилинг. Улар ҳам бошқалар билан алмашишади, натижада сизга топ-тоза модуллар қайтиб келади.


O'qildi: 2076 | Joylashtirdi: akmaljon | Reyting: 4.5/2 |
Hammasi bo'lib sharh: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Shanba
20.04.2024
15:34
Yangiliklar taqvimi
«  Октябрь 2008  »
DuSeChPaJuShYa
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Kirish formasi
Assalomu alaykum Mehmon!
Minichat
Bizning so'rov
Оцените мой сайт
Всего ответов: 266
Mening do'stlarim

Copyright MyCorp © 2024
Бесплатный хостинг uCoz